ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР, ЎЗГАРУВЧАН ДУНЁДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

«Экология» сўзини кўп эшитяпсизми..? Ҳар қаёққа қарасангиз айни мавзудаги хабарларни эшитасиз ёки ўқиб қоласиз..Атроф муҳит ҳар кунинг асосий мавзуси бўлиб қолди.Қандай кунларни бошдан ўтказдик,қандай кунларни бошдан ўтказяпмиз ўзи..? Эътибор беринг ,кунлар ҳам исиб кетяпти, одамлар орасида бундай ҳавога «аномал» ёки «магнитли бўронлар»деб ном қўйишлари ҳам табиий хол бўлиб қолди . Бу борада ёзишга ҳар доим ҳам қалам тортмайди, чунки бу масала ҳар куннинг асосий муаммосига айланиб   қолди. Жорий йил 13 июнда Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми ўз ишини бошлади. Бу галги анъанавий халқаро анжуман «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзусига бағишланган.

Форум сайёрамиз миқёсида учта инқироз – иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучайган кескин экологик вазиятда бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари экология ва инсон ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ айни хавф-хатарлар ҳатто дунё геосиёсий архитектурасига ҳам таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олиб, экологик муаммоларга фақат минтақавий даражада ёндашиш билан чекланмай, балки бу глобал таҳдидларнинг ўзига хос жиҳатларига халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш  истиқболларини ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Бу жараёнларни кузатувчи ёш ҳуқуқшунос сифатида айтиш мумкинки, бу юртимиз учун ҳам қулай фикрлашув,тажриба алмашинув вазифасини ўтайди. Буни кўриб ҳар бир ёш ўз атроф муҳитни сақлашга ҳаракат қилмоғи керак.. Ўзгаришни аввало ўзимиздан бошлайлик..!

 

Саидакмал Мамасолиев

ТДЮУ қошидаги академик лицей 2-босқич ўқувчиси,«Юксалиш» харакати фаол аъзоси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech