Буюк Британия ОАВ Ўзбекистон номзодининг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайлангани ҳақида ёзмоқда

ЛОНДОН, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг етакчи "The London Post" электрон нашрида Ўзбекистон номзодининг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайлангани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 

Маълум қилинганидек, шу йил 29 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди.

 

"Сайловда Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди. Ўзбекистон вакилининг ИҲҚга сайланиши тарихий воқеадир, чунки Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта БМТнинг ушбу асосий органига аъзо бўлди", – дейилади мақолада.

 

Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли конвенция органига сайланиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалар билан конструктив ҳамкорлик қилиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга содиқлигини намойиш этиш, қарорлар қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш, шунингдек, бу борада илғор тажриба алмашиш имконини беради.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech