ИИВ Қашқадарё академик лицейида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида махсус ўқув курси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Бош прокурор, Фанлар академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ИИВ Академияси ўқитувчилари, вилоят прокуратураси, Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари иштирок этишди.
Ўқув курсида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Академик Акмал Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг видео мурожаати тингланди.
Сўнгра иштирокчиларга “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, асосий тамойиллар”, “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциянинг мазмун- моҳияти”, “Қийноққа солишга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар”, Қийноққа қарши конвенцияга Факультатив протоколи. Қийноқларнинг олдини олишга оид миллий превентив механизмлар: халқаро тажриба ва миллий амалиёт”, “Нелсон Мандела қоидаларининг мазмун-моҳияти”, “Вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар” мавзуларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари маърузалар ўқишди.
Сўнгра, иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги билим ва тажрибаларнини бойитиш мақсадида амалий машғулотлар ўтилди.
Махсус ўқув курси машғулотлари давом этмоқда.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ
- Қўшилди: 05.07.2024
- Кўришлар: 1253
- Чоп этиш