Парламент эшитувида депутатлар олий маълумотли ёшларнинг доимий иш билан таъминланиши, иқтидорли ёшларнинг таълим кредитига эга бўлиши, ўз йўлини топа олмаётган ёшларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш масалаларида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигига эътибор қаратди

Парламент эшитувида депутатлар олий маълумотли ёшларнинг доимий иш билан таъминланиши, иқтидорли ёшларнинг таълим кредитига эга бўлиши, ўз йўлини топа олмаётган ёшларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш масалаларида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигига эътибор қаратди.

Эшитувда сиёсий партиялар фракциялари ўзларининг дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, муҳокама этилаётган масала юзасидан муносабатларини билдирдилар.

Савол-жавоб ва муҳокамаларга бой бўлган парламент эшитувида депутатлар ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар беришди.

Кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди. Парламент эшитуви якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech