Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 6 июлда Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг саммитидаги нутқида белгиланган вазифаларни, шунингдек 2024 йил январь ойида ташкил этилган “Озарбайжонда Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари”ни доирасидаги келишувларни амалга ошириш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамкорликда Озарбайжон Республикасига амалий ташриф ўтказилмоқда.
Айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори М.Т. Турғунов Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директорининг биринчи ўринбосари М.А. Тиллабаев Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашрафханов Баҳром Боҳодирович билан учрашув ташкил этилди.
Ташриф доирасида яна Озарбайжондаги Ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари институти, Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) билан қатор учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ва Озарбайжондаги Ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари институти ўртасида ўзаро меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
- Қўшилди: 02.08.2024
- Кўришлар: 1088
- Чоп этиш