Марказий Осиёдаги ўзгаришлар натижалари бутун дунёда юқори баҳоланмоқда ва эътироф этилмоқда
Каха Имнадзе, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари:
"Марказий Осиё кўп жиҳатдан минтақавий ҳамкорликнинг ноёб модели ва минтақада яшовчи барча халқлар фаровонлиги йўлида яхши қўшничилик муносабатларини қандай қуриш кераклиги борасида дунёнинг бошқа минтақалари учун намуна бўла олади".
Ф.Лукьянов, Россия Федерацияси Ташқи ва мудофаа сиёсати кенгаши раиси:
"Барқарорлик ва очиқлик Марказий Осиёнинг ташриф қоғозига айланди".
“Бу ижобий ўзгаришларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида очиқлик ва жараёнга дахлдорлик йўлига қатъий ўтган Ўзбекистон ҳал қилувчи роль ўйнамоқда. Бундай ёндашув бутун минтақага шиддатли куч бермоқда, бошқаларга намуна бўлмоқда. Айнан Ўзбекистон раҳбарияти ва шахсан Президент Мирзиёевнинг фаоллиги ва ғайрати объектив тенденцияларни реал жараёнларга айлантириш учун зарур суръатни таъминламоқда”.
Ричард Вайтс, Хадсон институти (АҚШ) эксперти:
"Ш.Мирзиёев Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан муносабатларни яхшилашда намойиш этганазму шижоат ушбу ҳамкорлар Тошкентнинг янги минтақавий ёндашувини кутган ва олқишлаганидан далолат беради".
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Евроосиёнинг қоқ марказида, кўплаб "Шарқ-Ғарб" ва "Шимол-Жануб" транспорт йўлаклари орасида жойлашган бўлиб, бу "Тошкентнинг кўмаги йирик минтақавий лойиҳалар учун жуда муҳим ва Евроосиёнинг барқарорлиги ва равнақи учун ҳаётий аҳамиятга эга эканини кўрсатади".
Чжао Хуашэн, Шанхайдаги Фудань университети профессори:
"Марказий Осиё мамлакатлари минтақа ичида ҳам, ташқарисида ҳам умумий ўзига хосликни тобора кўпроқ тан олишмоқда".
"Марказий Осиё жаҳонда яхлит ва бир бутун ҳудуд сифатида танилмоқда, у ўзининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш учун янада кўп имкониятларга ва ташқи дунё билан муносабатларда каттароқ вазнга эга бўлиши мумкин".
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 14.08.2024
- Кўришлар: 919
- Чоп этиш