Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов, Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари З.Халмухамедов ва Адлия вазирининг ўринбосари М.Икрамов билан қўшма учрашув ўтказилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Муносиб турар-жой масалалари бўйича махсус маърузачиси Б.Раджагопал Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлиб, жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов, Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари З.Халмухамедов ва Адлия вазирининг ўринбосари М.Икрамов билан қўшма учрашув ўтказилди.

 

Учрашув давомида Махсус маърузачи давлатимизда аҳолининг ожиз қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жой билан таъминлаш, уй-жойи бузилишга тушганларга компенсация тўловларини амалга ошириш, қурилиш соҳасидаги қонунбузилишлар учун жазо муқаррарлигининг таъминланиши ҳақида маълумотлар берилди.

 

Шу билан бирга, махсус маърузачи Б.Раджагопал уни қизиқтирган саволларни бериб, мамлакатда уй-жой билан таъминлаш соҳасида олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзининг ижобий фикрларини берди ҳамда тавсиялари билан ўртоқлашди.

 

Учрашув дўстона ва конструктив мулоқот тарзида ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech