БМТ вакили Судьялар олий мактаби тингловчиларининг хусусий мулкка оид ҳуқуқий билимларини юқори баҳолади

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига ташриф буюрди.

Учрашувда БМТнинг турли институтлари томонидан мамлакатимизда фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган конституциявий ҳуқуқларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Бу борада Судьялар олий мактабида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда.  

Тадбирда малакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида кейинги йилларда амалга оширилган ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида ҳам фикр юритилди. 

Тадбирда ушбу масалаларнинг ҳал этилишида малакали судьяларнинг ҳиссаси катта экани айтиб ўтилди. Зеро, ҳақ-ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг муаммосига ечим излаб борадиган энг охирги манзили бу суд бўлади. Шундай экан, бу каби жиддий ишларнинг ўз ечимини топишида жамият билимли судьялар кўмагига  доимо эҳтиёж сезади.  

БМТнинг махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Судьялар олий мактаби тингловчиларининг хусусий мулкка оид ҳуқуқий билимларини юқори баҳолади ва аҳолини муносиб тураржой билан таъминлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech