9 октябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитасининг Москва шаҳридаги бўлимида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ташкил этилди.
Йиғилишни МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясидаги Россия вакили, Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Т.Москалкова олиб борди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан мазкур Комиссия аъзолари, Комиссия Котибияти вакиллари иштирок этди.
Мажлисда МДҲ Ижроия қўмитаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари ҳам қатнашди. Шунингдек, Венесуэла, Эрон, Эфиопия ва Мўғулистон омбудсманлари кузатувчи сифатида таклиф этилди. заместитель Генерального секретаря СНГ
МДҲ Бош котибининг ўринбосари И.Неъматов йиғилиш иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилар экан, замонавий дунёда инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳали ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги ва уларни бартараф этиш учун жамоавий ҳаракатларга, жумладан, тажриба алмашиш ва илғор жаҳон тажрибасини ўрганишга талаб ортиб бораётганини таъкидлади. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорликни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалари асосида қуриш жуда муҳимлигига урғу берилди.
Комиссия аъзолари йиғилиш кун тартибига киритилган 10 дан ортиқ масалани муҳокама қилдилар. Комиссиянинг йиллик маърузаси ҳамда “МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссиясига аъзо давлатларнинг Интернет тармоғида жойлаштирилган ахборотдан фойдаланишда ёш авлоднинг жисмоний, психологик ва маънавий ривожланиши хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш тажрибаси тўғрисида”ги маъруза тингланди.
Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг МДҲ давлатлари миллий қонунчилигига татбиқ этилиши ва халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши ўрганилди. Шунингдек, МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо давлатлардаги мигрантлар ҳуқуқлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили натижалари кўриб чиқилди.
Комиссия аъзолари ўтган йиғилишда тузилган ишчи гуруҳлар фаолияти натижаларини эшитдилар, Жумладан:
- МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо давлатларда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш индексини ишлаб чиқиш;
- МДҲнинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил мақоми тўғрисида”ги намунавий қонунининг янги таҳрири бўйича таклифлар тайёрлаш;
- МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг Регламентини қўллаш ва такомиллаштириш мониторинги;
- МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо давлатларда ёшлар ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича тематик маъруза тайёрлаш тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокамалар марказида бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев ёшлар ҳуқуқлари бўйича тематик маъруза тайёрлаш масаласи бўйича сўзга чиқди.
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги мажлисини 2025 йил апрель ойида Москва шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.10.2024
- Кўришлар: 943
- Чоп этиш