Аризалар қабул қилиш муддати тугашига оз вақт қолди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июнида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танлови эълон қилинган. Бугун танлов учун охирги аризалар қабул қилиш муддатининг тугашига 10 кун вақт қолганини эслатиб ўтамиз.

Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёти ва электрон ўқув адабиёти;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақолалар: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши билимдон;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.

Танлов бўйича материаллар 2024 йил 1 июндан – 1 ноябрга қадар қабул қилинади.  Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2024@nhrc.uz электрон манзилига 2024 йил 1 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.

Танлов ғолиблари декабрь ойида Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech