19 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жойлашган 1 ва 3-умумий ўрта таълим мактабларида шу мавзуда ҳуқуқий маърифат дарслари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилди.
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашган ҳуқуқий маърифат дарсларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари С.Бозоров ва Н.Султонов маъруза қилди. Маърузачилар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар, жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тарихий аҳамияти ҳақида ва янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир қатор моддалари бўйича атрофлича маълумот бердилар.
Мулоқот асносида инсон ҳуқуқларининг универсаллиги ва ажралмаслиги ҳақидаги билимларни изчил чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Мактаб ўқувчилари ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятларини янада кенгайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Тадбир якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан мазкур учта мактаб кутубхоналарининг ҳар бирига 40 дан ориқ ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар беғараз тақдим этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 20.11.2024
- Кўришлар: 733
- Чоп этиш