Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз логотипини олов рангга ўзгартирди. Бу ранг умид, ёруғлик ва зўравонликсиз келажак рамзидир.
Агентлик барчани ушбу акцияни қўллаб-қувватлаш, муаммога эътибор қаратиш ва бирдамликни намойиш этишга чорлайди.
Биргаликда биз дунёни хавфсизроқ қила оламиз. Зеро, зўравонлик ҳеч қачон оқланмайди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»