“AJP News Agency”: Ўзбекистонда давлат харажатларининг 70 фоиздан ортиғи айнан Барқарор ривожланиш мақсадларига йўналтирилган

СЕУЛ, 30 ноябрь. / “Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг нуфузли “AJP News Agency” газетасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директори, академик Акмал Саидовнинг “Янги Ўзбекистон: инсон қадри устувор, ижтимоий адолат таъминланган жамият сари” сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон Доҳа саммитида сўзга чиқиб, глобал ижтимоий адолат ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таклиф ва ташаббусларни тақдим этди,- деб ёзган муаллиф.

Ўзбекистон раҳбарининг нутқида таъкидланганидек, “Бугунги кунда ижтимоий фаровонликни таъминлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасида дунё ҳамжамияти ва миллий ҳукуматлар биргаликда ҳаракат қилаётгани эътиборга моликдир. Ўзбекистон барқарор тараққиёт сари барча халқаро ҳамкорлик форматлари ва ташаббусларини доим қўллаб-қувватлайди”.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 1,1 миллиарддан ортиқ киши қашшоқликда ҳаёт кечирмоқда. Ўзбекистонда давлат харажатларининг 70 фоиздан ортиғи айнан Барқарор ривожланиш мақсадларига йўналтирилган. Жаҳондаги ижобий тажрибаларни ўрганиш асосида камбағалликни қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон модели ишлаб чиқилди.

“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун глобал миқёсда ривожланаётган мамлакатларга 4 триллион доллардан ортиқ маблағ керак бўлмоқда. Бундай шароитда хатарларни холис баҳолаш, ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий дастурларига молиявий ресурсларни жалб этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “камбағалликка қарши курашнинг янги молиявий тизими”га эҳтиёж туғилмоқда,- дея қайд этилган нашрда.

Ушбу масалаларга ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Президенти 2026 йилда Хива шаҳрида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар иштирокида юқори даражадаги анжуман ўтказишни таклиф этмоқда”.

Шунингдек, мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитида қабул қилинган Доҳа сиёсий декларациясини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва уни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech