Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида Ўзбекистоннинг позицияси билдирилди

БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида 130 га яқин давлат делегациялари қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Сессия доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.

 

Нутқда бугунги дунёда зиддиятлар тобора кучайиб, ўзаро ишонч сусайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистоннинг аниқ позицияси баён этилди:

«Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз.»

Нутқда, шунингдек, Марказий Осиёдаги туб ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ва аҳолининг турмуш даражаси яхшиланаётгани, БМТнинг бугунги дунёдаги ўрни, Афғонистон масаласи, болалар ҳуқуқлари ва демографик барқарорлик, Орол фожиаси ва экологик муаммолар, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ва аёллар ҳуқуқлари, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда инсон қадрини улуғлаш каби долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди.

«Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр.»

 

Расмий ахборот Telegram канали

Nashr sanasi 24.09.2026 Ko'rishlar 11
Ulashish