Сеулда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Жорий йил 16 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакат пойтахти – Сеул шаҳри марказида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали очилди.

Дунёнинг яна бир гўзал шаҳрида атоқли аждодимиз хотирасига тикланган кўркам ёдгорликнинг очилиш маросими Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва давлатимиз раҳбарининг мазкур мамлакатга давлат ташрифига бағишланди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Олий Мажлис депутати Виктор Пак, шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Навоий ҳазратларининг янги ёдгорлиги пойига илк бор гулчамбарлар қўйилди.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар Алишер Навоий ҳайкали дунёнинг Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш, Душанбе каби шаҳарларида ўрнатилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech