Мажбурий меҳнат – бирор бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш ҳисобланади. Ҳеч ким шахсни ишдан бўшатиб юбораман, ойлигингни камайтираман, лавозимингни тушираман ва ҳоказо таҳдидлар билан мажбурий меҳнатга жалб қилишга ҳақли эмас.
Демак, ходимни зўрлаш ёки қўрқитиш, жазо қўллаш, меҳнат фаолияти ва рағбатлантиришни чеклаш каби усуллар орқали бевосита мансаб вазифасига кирмайдиган ҳар кандай ишга жалб қилиш мажбурий меҳнат деб топилади. Ходимларни уларнинг ихтиёрисиз ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш ишларига, шунингдек, турли тадбирларга жалб қилиш кабилар ҳам мажбурий меҳнатнинг кўринишлари деб баҳоланади.
Хўш, мажбурий меҳнат ҳақида нималарни билиш лозим ва унга қандай жавобгарлик белгиланган? Саволларимизга Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош мутахассиси Феруз Жўраев батафсил маълумот беради.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА
- Қўшилди: 12.09.2024
- Кўришлар: 798
- Чоп этиш