«Катта иморатлар, замонавий техникалар билан мақтаниш керак эмас. Ақлли, билимли, фидойи фарзандларни тарбияласак ва улар Ватанга хизмат қилса, энг катта бойлик, бахт мана шу». Бу фикрларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар ижроси билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида айтди.
Ташрифнинг иккинчи куни Президентимиз раислигида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Қорақалпоғистонни янада тараққий эттириш бўйича бешта устувор йўналиш белгилаб берилди.
Биринчиси – саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишдан иборат.
Иккинчи устувор йўналиш тадбиркорлик жадал ривожланиши учун кенг йўл очиб бериш ва уни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашдир.
Қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни кенг жорий қилган ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажми, ҳосилдорлик ва маҳсулот турларини кескин ошириш учинчи устувор йўналиш этиб белгиланди.
Тўртинчиси – ишлаб чиқариш ва одамлар учун қулай бўлган замонавий инфратузилмани яратиш.
Оролбўйи аҳолисининг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш юзасидан кенг қамровли ишларни амалга ошириш эса бешинчи устувор йўналиш сифатида эълон қилинди.
ОАВ хабарлари асосида тайёрланди
- Қўшилди: 22.08.2019
- Кўришлар: 7421
- Чоп этиш