Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун спорт билан шуғулланиш мутлақо бепул (+видео)

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 8 ноябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, спорт иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Ўтган 2024 йил 15 декабрдан бошлаб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахсларга давлат мулкидаги спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар бериш бошланди. Йўлланмалардан республиканинг барча ҳудудларидаги махсус муассасалар, мактаб, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт мажмуаларида фойдаланиш мумкин. Қўшимча маълумот учун маҳаллий “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш лозим.   

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2025 йил 15 январдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларидаги иштироки “Инсон” маркази томонидан йўлланма берилган кундан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба жойига чиққан ҳолда ёки “ERP-sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали мониторинг қилиб борилади.   

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Фарход Расулов мазкур тартиб борасида гапириб берди.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech