Форумнинг навбатдаги сессиясида хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам беришнинг минтақавий жиҳатлари, уларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.
Сессияда иштирокчилар хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг тарқалиши ва унинг асосий сабаблари, зўравонликнинг уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ҳамда ўз касбий ва шахсий интилишларини рўёбга чиқариш қобилиятига таъсири борлиги, зўравонликни кучайтирувчи гендер камситувчи стереотипларни йўқ қилиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ҳамда оиладаги зўравонлик ва камситишга барҳам бериш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, хотин-қизларга қарши курашиш бўйича билим ва воситаларни тақдим этиш орқали аёлларни оила бюджетини тақсимлаш жараёнига фаол жалб қилиш, зўравонлик хавфини камайтириш омили сифатида аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, зўравонликнинг янги шакллари (рақамли зўравонлик) пайдо бўлганлиги сабабли самарали чора-тадбирлар кўришни таъминлаш, оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Сессия давомида иштирокчилар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг жамиятда тенг эмаслиги минтақа мамлакатлари ялпи ички маҳсулотига қанчалик таъсир этиши, Осиё мамлакатларида гендер зўравонликнинг қандай янги шакллари борлиги ҳамда бу йўналишда қандай жавоб чоралари кўрилаётгани ва шу каби бошқа долзарб саволларга атрофлича жавоб олдилар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ
- Қўшилди: 14.05.2024
- Кўришлар: 1660
- Чоп этиш