18 февраль куни пойтахтимиздаги "Hilton Tashkent Сity" мехмонхонасида шу мавзуда халқаро форум бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, “Юксалиш” умумиллий ҳаракати мутасаддилари, шунингдек, БМТТД, ЮНИСЕФ, ЮНФПА, ЮНЕСКО, Жахон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, дипломатик ваколатхоналар, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгиланган асосий вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегияси ва Президентимизнинг 2019 йилдаги Мурожаатномаси ижроси доирасида ўтган йилда амалга оширилган ишлар, жорий ва келгyси йилларга мўлжалланган yстувор йўналишлар мyҳокама қилинди.
Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов давлат ва жамият қурилиши тизмини ривожлантиришнинг устувор вазифалари, жумладан, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, рақамли иқтисодиётни чуқур татбиқ этиш бўйича устувор вазифалар ҳақида фикр юритди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасининг изчил тараққий этиши мамлакат ижтимоий фаровонлигининг муҳим омили экани алоҳида таъкидланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот маркази
- Қўшилди: 20.02.2020
- Кўришлар: 4561
- Чоп этиш