Президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 16 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.
Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади. Жамоатчилик палатаси мамлакатимиздаги 10 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари манфаатларини ифода этиб, давлат билан фуқаролик жамияти ўртасида кўприк вазифасини бажариши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг "Халқ сўзи" газетасининг 2020 йил 17 апрель сонида эълон қилинган "Жамоатчилик палатаси: халқ ва давлат ўртасидаги янги кўприк" сарлавҳали мақоласида ушбу Фармоннинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти атрофлича шарҳланган.
А.Саидовнинг худди шу мавзуда рус тилида чоп этилган мақоласи билан "Правда Востока" газетасининг 2020 йил 18 апрель сонида танишиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 18.04.2020
- Кўришлар: 4371
- Чоп этиш