Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ҳамда Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси доирасида «Рақамли иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар» мавзусидаги республика танловини қуйидаги номинациялар бўйича эълон қилади:
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши сайт/ахборот контенти;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид энг яхши мобил иловаси;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси (мактабгача таълим; мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий таълим муассасалари, олий таълимдан кейинги таълим босқичлари учун алоҳида номинацияларда);
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши инфографика/реклама роликлари;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши электрон ахборот-ресурс маркази/кутубхона;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёти ва электрон ўқув адабиёти;
- Инсон ҳуқуқларига бағишланган энг яхши видеодарс;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши масофадан ўқитиш дастури;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: илмий мақола ёки илмий-оммабоп мақола.
- Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари ходимларининг COVID-19 инқирозидан зарар кўрган муҳожирларга ёрдам бериш бўйича энг фаоли;
- Нодавлат ташкилотлари ходимларининг COVID-19 инқирозидан зарар кўрган муҳожирларга ёрдам бериш бўйича энг фаоли.
Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.
Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танловга тавсия этиладиган материаллар билан бирга 2020 йил 15 ноябргача konkurs2020@nhrc.uz электрон манзилига жўнатишингиз лозим.
Ғолиблар Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.
Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага га мурожаат қилинг.
- Қўшилди: 16.09.2020
- Кўришлар: 5050
- Чоп этиш