«Халқаро таълим куни арафасида мен Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ислоҳотлари самарасини, муваффақиятларини фахр билан эътироф этмоқчиман. Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.
Қайд этилишича, мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар — инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинган.
«Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратишга эришамиз», — дея таъкидлайди Мирзиёева.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»