«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 30 ноябрь куни «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия таркиби инсон ҳуқуқлари соҳасида иш олиб борадиган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олимлар ва мутахассислар, шунингдек соҳада фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари - жами 11 нафар аъзодан иборат.

Йиғилишда кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этишни сўраб давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларига сўровлар юборилгани таъкидланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг расмий веб-сайти ҳамда ОАВ, Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда эълонлар жойлаштирилди.

Марказга 70 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Шундан 40 дан ортиғида бевосита номзодлар кўрсатилган.

Комиссия йиғилишида номзодларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қўшган ҳиссаларини ифодаловчи ҳужжатлар ўрганилиб, энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинди.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими жорий йил 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида ўтказилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech