22 декабрь куни ўтказилган “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модули машғулотларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизими судьялари иштирок этди. Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Махсус ўқув модули машғулотлари Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлари ижроси доирасида ўтказилмоқда. Бу БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳамда Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси тавсиялари тақозосидир.
Вебинар шаклидаги машғулотларда одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги билан бу борадаги инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг ўзаро уйғунлиги Палермо протоколи мисолида қиёсий таҳлил қилинди.
Бунда Ўзбекистон ратификация қилган халқаро-ҳуқуқий шартномалардаги тегишли нормалар судьялар томонидан судлов амалиётида қўлланилишининг аҳамияти, айни соҳадаги билим ва кўникмаларни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.12.2020
- Кўришлар: 3468
- Чоп этиш