Янги Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган ва 2017 йилда тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида бошқа соҳалар қатори ҳуқуқ устуворлиги ва фуқаролар, жумладан, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилиш соҳасида изчил янгиланишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизимини тубдан ислоҳ қилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон қўшилган халқаро шартномалар нормалари муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бош мутахассиси Ярослав Квитковнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Ахборотномасининг 2019 йил 4-сонида эълон қилинган "Ишни судга қадар юритишда вояга етмаган айбланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларининг жиноят-процессуал жиҳатлари" сарлавҳали мақоласида шу ҳақда сўз юритилади. Мақола Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, юридик фанлар доктори Алимжон Матчонов билан ҳаммуаллифликда ёзилган.
Муаллифлар ишни судга қадар юритишда вояга етмаган айбланувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунлар ва қонуности ҳужжатларда белгиланган ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган. Мақолада терговчи ва суриштирувчи томонидан тергов фаолиятида вояга етмаган айбланувчининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши механизми атрофлича кўриб чиқилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 06.06.2020
- Кўришлар: 4207
- Чоп этиш