Жаҳон озиқ-овқат дастури (World Food Programme – WFP) 7 октябрдан бери Ғазо сектори шимолига жуда оз миқдорда озиқ-овқат ёрдами етиб келгани, очарчилик хавфи борлигини айтди. Бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) маълум қилди.
Яқин Шарқдаги Жаҳон озиқ-овқат дастури матбуот котиби Абир Атифа шундай дейди:
– Кўмак, айниқса, шимолдаги бизга керак ҳудудларга етиб бориши қийин. Ғазода очарчилик хавфи ҳали ҳам жиддий даражада мавжуд. Анклавга инсонпарварлик ёрдами етказилишига турли тўсиқлар қўйилмоқда. Сектордаги шаҳидлар сони 25 490 нафарга етди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар. Бундан ташқари 63 354 киши ярадор, 8 мингдан ортиқ фуқаро эса тажовуз бошлангандан бери бедарак.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА
- Қўшилди: 25.01.2024
- Кўришлар: 2454
- Чоп этиш