Янгиер шаҳридаги Фазилат маҳалласи ҳудудида “Конституция хиёбони” барпо этилмоқда. Лойиҳадан мақсад мамлакатимиз Конституциясининг аҳамиятини акс эттирувчи, тарғиб қилувчи маданий ва ҳуқуқий маърифат маскани яратишдир.
Қайд этилишича, хиёбон ҳудудида Конституциянинг асосий моддаларини акс эттирувчи махсус ёзувлар, дам олиш масканлари ҳамда ёшлар учун билим бурчаклари ташкил этилади. Конституция хиёбони фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш,уларнинг Конституциямиз қадрини чуқур англашига кўмаклашади.

Ғулом Примов,
ЎзА мухбири
- Қўшилди: 17.03.2025
- Кўришлар: 440
- Чоп этиш