Эркак шу йўл билан ўз муҳаббатини ифодалашга уринган.
Аёлга нотаниш рақамдан мунтазам қўнғироқлар бўла бошлаган. Гўшакнинг нариги томонидаги одам гапирмасдан, фақат чуқур нафас оларди. Нашрнинг хабар беришича, аста-секин қўнғироқлар сони кунига 100 тагача етган.
Бироз вақт ўтгач, аёл полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тергов давомида шубҳали қўнғироқлар манбаси унинг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди. Шундан сўнг эркак таъқиб қилишда айбланиб ҳибсга олинди.
У қўнғироқлар пайтида сукут сақлаш орқали рафиқасига бўлган муҳаббатини ифодалашга уринганини тушунтирди. Эркак шу йўл билан ўз туйғуларини намоён этмоқчи бўлган. Полиция ходимлари бундай ҳолатга илгари ҳеч дуч келмаганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил биринчи ярмида Японияда 40 мингга яқин одам ўз уйида ёлғиз вафот этгани хабар берилганди. Уларнинг 4 мингга яқини ўлимидан бир ой ўтиб топилган, 130 нафар одамнинг ўлими бир йил давомида аниқланмаган. БМТ маълумотларига кўра, Япония ҳозир дунёдаги энг кекса аҳолига эга.
Kun.uz
- Қўшилди: 11.09.2024
- Кўришлар: 751
- Чоп этиш