Савол
Хайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир қилиниб, ўша жойдан қочиб кетган шахсларга қонунчилигимизда қандай чора кўрилади?
Жавоб
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 137-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.
