МАТБУОТ КОТИБИ БАЁНОТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг асосий вазифалари белгилаб берилган. Давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш ана шундай вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу вазифалар ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фаолияти тарғиботига бағишланган “Адолат ҳимоясида” медиалойиҳаси тайёрланди. Лойиҳадан Кириш сўзи ва 7 та таҳлилий мақола жой олган.
Мақолалар муаллифи – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали бош муҳаррирининг ўринбосари Эркин Эрназаров.
“Адолат ҳимоясида” медиалойиҳаси туркумидаги мақолалар Марказнинг расмий веб-сайтида қуйидаги мундарижа асосида эълон қилинади:
- “Адолат ҳимоясида” медиалойиҳаси: Кириш;
- Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият (1-мақола);
- “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун адл қасри бунёд эт” (2-мақола);
- Адолат қарор топиши йўлида (3-мақола);
- Уй бузилади (4-мақола);
- Уч йилдан ортиқ давом этган муросасиз кураш (5-мақола);
- Суд ҳукми бекор қилинсин… (6-мақола);
- Бузилган ҳуқуқ тикланди (7-мақола).
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 26.12.2019
- Кўришлар: 5132
- Чоп этиш