Айни вақтда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Осиё Парламент Ассамблеясининг 15- мажлиси бўлиб ўтмоқда

Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

 

"Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламент дипломатиясининг ўрни" мавзусидаги мажлисда 30 га яқин давлатларнинг парламент вакиллари қатнашмоқда.

 

Ассамблеянинг асосий йиғилишида Сенат Раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлади. Мамлакатимиз юқори палатаси раҳбари ўз маърузасида парламент дипломатияси, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ҳамда экологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришлари масалалари борасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш каби бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech