Қўшма Штатлар мамлакатга ота-онасиз келган иммигрант болалар учун миссия молиялаштирилишини қисқартирди. Бу ҳақда Президент Дональд Трамп маъмурияти хабар берди.
Баёнотда иммиграция судида юридик вакиллик қилиш, ҳуқуқий маслаҳат ва вояга етмаганларга қонуний ҳуқуқи бўйича таълим бериш учун ажратиладиган маблағни камайтиришга чақирилган.
Мазкур қарор штатларга ота-она ҳамроҳлигисиз келган 26 000 мигрант болага тааллуқли экани айтилмоқда.
Қочқинларни қайта жойлаштириш бошқармаси ҳар йили нотижорат ташкилотларга иммиграция судида кузатувсиз болалар вакиллигини молиялаштириш учун минглаб доллар ажратарди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп дпвлат раҳбари сифатида иш бошлаган куниёқ Жо Байден даврида киритилган “хилма-хиллик, тенглик ва инклюзивлик” сиёсатини бекор қилди. Кейинчалик қонуний иммиграцияни таъминловчи “CBP One” дастури ёпилишини эълон қилди.
Оқ уй раҳбари Гуантанамо қамоқхонасида 30 минг кишига мўлжалланган, мамлакатга ноқонуний кирган “жиноятчи муҳожирлар”ни ҳибсда сақлаш учун бино тайёрлашни буюрди. Мудофаа вазири Пит Хегсет ушбу муассасани “мигрантлар учун идеал жой” деб атаган.
ЎзА
- Қўшилди: 20.02.2025
- Кўришлар: 237
- Чоп этиш