Алмати, 19.08.2020
Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов жаноблари,
Фридрих Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги бўлими Сизга кейинги йиллардаги жуда самарали ҳамкорлигимиз учун самимий миннатдорлик билдиради. Сиз биз учун ташкилотимизнинг марказий шериги ҳамда ўзбек ва немис халқлари дўстлигининг тимсоли ҳисобланасиз.
Бизларнинг ҳамкорликдаги ишларимиз шу дўстликни мустаҳкамламоқда ва мамлакатларимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқда. Бу ойда яна бир марра забт этилди: Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини улкан муваффақият билан ўтказдик! Айниқса, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ оғир шароитда мазкур тадбирнинг юксак даражада ташкил этилганидан мамнун бўлдик, шунингдек юқори мартабали иштирокчиларнинг қизиқарли чиқишларидан ниҳоятда таъсирландик.
Фридрих Эберт фонди номидан ана шу улкан муваффақият билан чин юракдан табриклашга ижозат бергайсиз. Биз ушбу муваффақиятга қўшган кичик ҳиссамизни ўзимиз учун шараф, деб биламиз.
Ишончим комилки, Сизнинг раҳбарлигингизда кейинги ойларда ҳам ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттириш йўлларини топамиз. Шерикликдаги фаолиятимиз учун имконият яратадиган ҳар қандай таклифларингизни мамнуният билан қабул қиламиз!
Ҳурматли академик Акмал Саидов жаноблари,
Сизга ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар учун яна бир бор миннатдорлик изҳор этаман ва бугунги куннинг инқирозли вазиятларига барҳам беришда Сизга шиддат-шижоат ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан. Масъулиятли инсон ва қарорлар қабул қилиш ваколатига эга масъул шахс сифатида олдингизда катта ишлар турганини биламан. Сиз ва Ўзбекистон ушбу чақириқларга муносиб жавоб беришингизга тўла ишонаман ва бу йўлда Сизларга омадлар тилайман.
Шуни ишонч билан маълум қиламанки, Фридрих Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги бўлими Сизни бу борада ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Сизга чуқур эҳтиром ила,
Кристоф Петер Моор,
Фридрих Эберт номидаги фонднинг
Ўзбекистон ва Қозоғистондаги бўлими
Минтақавий директори
- Қўшилди: 21.08.2020
- Кўришлар: 5250
- Чоп этиш