Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатилади

2025 йил 30 январда “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.  

Маъмурий судлар давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлайди.  

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмлари кенгайтирилади.  

Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг фаолияти устидан самарали суд назорати ўрнатилади. Маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари такомиллаштирилади. 

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончи оширилади. 

Давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмлари тўлиқ жорий этилади.  

Маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолияти такомиллаштириб борилади.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech