2020 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонунга мувофиқ Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов очди ва олиб борди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Йиғилишда мамлакатимиз Ҳукумати аъзолари, марказий идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, депутат Акмал Саидов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
- Қўшилди: 21.01.2020
- Кўришлар: 5349
- Чоп этиш