Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 2020 йил июнь ойида “Пандемия ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида тшкил этиладиган халқаро илмий-амалий онлайн конференцияга таклиф этади.
Мазкур халқаро конференцияда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар, юридик олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, ёш ҳуқуқшунос олимлар, давлат органлари ходимлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ходимлари, докторантлар, мустақил изланувчилар, шунингдек, ҳуқуқшунослик фани билан алоқадор хорижий тадқиқотчилар қатнашишлари мумкин.
Конференция иши ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидаги шўъбаларда олиб борилиши режалаштирилган:
- Пандемия шароитларида халқаро ҳамкорлик;
- Коронавирус юқумли касаллиги пандемияси шароитида давлат ва жамият;
- Коронавирус юқумли касаллиги пандемияси ва инсон ҳуқуқлари тоифалари;
- Коронавирус юқумли касаллиги тарқалишига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга доир қонунчилик.
Конференция якунлари бўйича тўплам нашр этиш кўзда тутилган. Хорижий нашрга тенглаштириладиган мазкур тўпламда илмий ишлари билан иштирок этиш истагини билдирувчилар қуйидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилган илмий мақола ва тезисларини ўзбек, инглиз ва рус тилларидан бирида жорий йилнинг 10 июнь кунига қадар ncpch2@mail.ru электрон манзили орқали юборишлари сўралади.
Мақолага қўйиладиган асосий талаблар:
- Мақолада конференция секцияларидаги мавзулардан бири бўйича тизимли таҳлил ҳамда янги назарий ва амалий таклифлар акс этиши;
- Матн такрорларсиз, мантиқий изчил, баён қилинган фикрлар аниқ, қисқа ва лўнда бўлиши;
- Келтирилаётган маълумотлар ишончли ва тўғри бўлиши;
- Матн ўзбек, инглиз ёки рус тилларидан бирида тақдим этилиши;
- Матн компьютерда Microsoft Word дастурининг Times New Roman шрифтида 14 катталикда 1,5 интервалда А4 форматли стандарт оқ қоғознинг бир томонида ёзилиши, электрон нусхада тақдим этилиши ҳамда матннинг чап қисми 3 см, ўнг қисми 1,5 см, тепа ва пастки қисмлари 2 см бўлиши;
- Мақолада илмий баҳс-мунозара, иқтибослар мавжуд бўлиши; иқтибослар 12 катталикдаги шрифтда 1,0 интервалда ёзилиши (иқтибослар тегишли бетнинг пастки қисмида келтирилиши);
- Мақоланинг ҳажми 5 бетдан 10 бетгача бўлиши;
- Мақоланинг биринчи саҳифасида муаллифнинг исм-фамилияси, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари ва электрон почта манзили ёзилиши;
9. Ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги қисқача аннотация ҳамда таянч сўзлар бўлиши шарт.
ИЗОҲ: Мақолалар ncpch2@mail.ru 23042020@proacademy.uz электрон манзили орқали қабул қилинади. Мақоланинг конференция қайси секциясига тааллуқли эканлигини мақола сарлавҳасида қўшимча кўрсатиш лозим.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 05.06.2020
- Кўришлар: 4125
- Чоп этиш