Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилишда парламентлар роли

2021 йил 26 март куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси ҳамда Буюк Британиянинг Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилишда парламентларнинг роли” мавзуида халқаро онлайн форуми ташкил этилди.

Видеоконференция форматида ўтказилган халқаро форумнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи мазмуни ва моҳияти, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳалқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга оширишда миллий ва халқаро тажриба алмашишдан иборат.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов, Лордлар палатасининг аъзоси, Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси нодавлат ташкилоти эксперти Баронесса Элисон Сатти, Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси раҳбарининг ўринбосари жаноб Стивен Андерсон ва Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Саид Рустамовлар иштирок эди ва қатнашчиларни самимий қутладилар.
Форум давомида иштирокчилар инсон ҳуқулари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилишда парламентнинг ўрни муҳим роль эгаллашини таъкидлади.

Шунингдек, Форумда Парламент комиссияси аъзоласи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шухрат Бафаев сўзга чиқиб, Парламент комиссиясининг асосий вазифалари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, инсон ҳуқуқлари масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахслари томонидан бажарилиши ҳолатини ўрганиш ва танқидий муҳокама қилиш кабилардан иборат эканлигини ҳамда комиссия томонидан 2021 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳақича ахборот берди.

Шунингдек, Парламент комиссияси аъзоси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро элчи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакил ўринбосари Рита Френч, Буюк Британиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича тенглик комиссиясининг собиқ раиси Девид Исаак, Лордлар Палатаси аъзоси ва Вестминстердаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Қўшма Қўмита аъзоси Баронесса Массей ўзларининг маърузаларида давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари ва энг яхши амалиётлари бўйича тажрибалари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, Форумдаги маърузаларда Парламент комиссияси зиммасига юкланган вазифаларни ҳал қилиш учун давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат режаларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳамда БМТ тузилмаларининг тавсияларини бажариш бўйича ахборотини эшитиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига таклифлар киритишга ҳақли эканлиги билдирилди. Давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича парламент сўровини, Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровини юбориш юзасидан таклифлар киритишга, тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан тавсиялар киритишга ҳақли эканлиги ҳам айтиб ўтилди.

Манба: parliament.gov.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech