Францияда нашр этиладиган «L'Opinion» газетаси таҳририятининг “Осиё” бўлими мудири ва муҳаррири Клод Лебланc юртимизга ташрифи ниҳоясида шундай деб баёнот берди.
Француз журналисти тўрт кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик, овоз бериш ва сайлов якунлари билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий жараёнларни бевосита кузатди.
Меҳмон сафарининг сўнгги кунини пойтахтимизнинг одатий ҳаёт тарзи билан яқиндан танишишга бағишлади.
У “Чорсу” бозорида бўлиб, ҳунармандлар, хусусан, бешикчи усталар, кулоллар, дўппидўзлар билан суҳбатлашди. Бозорнинг мева-чева ва кўкатлар, нон ва қандолатчилик расталарини айланди.
Шаҳар марказидаги “Кўкалдош” мадрасасини зиёрат қилди. Шунингдек, Хожа Аҳрор Валий масжидини бориб кўрди.
Клод Лебланc бир олам таассуротлар билан ватанига қайтди. Ўзбекистонга имкон топиши билан яна келиш ниятида эканини билдирди.
Ғулом Мирзо
- Қўшилди: 24.12.2019
- Кўришлар: 5131
- Чоп этиш