Қашқадарё вилоятида кейинги икки йилда жами 820 та мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди. Аҳамиятлиси, уларнинг 767 таси нодавлат мактабгача таълим муассасасидир. Мазкур тадбир самарасида 2019 йилда вилоятда мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамрови 2016 йилдаги 12 фоиздан – 38 фоизгача ошди.
Олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борганда, вилоятнинг етакчи олий таълим муассасаси бўлмиш Қарши Давлат университети томонидан амалга оширилаётган маърифий-маънавий ишларни алоҳида таъкидлаш лозим.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг «Инсон ҳуқуқларини ўқитишнинг узлуксиз тизимини яратиш – бугунги ислоҳотлар талаби» мавзуида ташкил этилган маърифий-ҳуқуқий акция доирасидаги дастлабки учрашуви худди шу таълим масканида бўлиб ўтди.
Университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан самимий мулоқотлар чоғида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида кейинги уч йил давомида, хусусан, 2019 йилда эришилган натижалар диққатга сазовор экани эътироф этилди. Шу билан бирга, олдимизда аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, миллий иқтисодиёт қудратини ошириш, мавжуд имкониятлардан халқимизни бахтиёр этиш йўлида янада кенг фойдаланиш учун 2020 йил синов йили бўлиши таъкидланди.
Марказ томонидан беғараз асосда тақдим этилган инсон ҳуқуқлари мавзусига оид 100 та китоб негизида Қарши Давлат университети кутубхонаси қошида “Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” ташкил қилинди.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари фойдаланишлари учун мазкур кутубхонага академик А.Саидовнинг туркум китоблари ҳам совға қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.01.2020
- Кўришлар: 4970
- Чоп этиш