ЖИДУ Юридик клиникасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 28-феврал куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Юридик клиникасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш, олиб бориш ва нашр этиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати доирасида Марказ директорининг биринчи ўринбосари Тиллабайев Мирзатилло Алишерович сўзга чиқиб, марказнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти ҳақида гапирди. Муҳокама давомида талабалар томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид масалалар кўтарилди, шу билан бирга, аёллар ва вояга етмаган болалар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида халқаро мажбуриятларнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган сабаб ва шартлар аниқланди.

Муҳокама сўнгида Юридик клиника кутубхонасига “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” китоблари бурчаги ташкил этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув-услубий материалларни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Университет талабалари томонидан ушбу китоблар, соҳадаги тадқиқот фаолиятлари учун фойдаланилади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech