2023 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва инсон ҳуқуқлари бўйича бўйича махсус вакиллари Терҳи Хакала ва Имон Гилмор билан музокаралар ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва сўз эркинлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш муҳимлиги қайд этилди.
“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ва “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклида турли даражаларда режалаштирилган тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти
- Қўшилди: 18.04.2023
- Кўришлар: 3973
- Чоп этиш