ТДЮда “Ўзбекистон Республикаси ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалар иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг асосий босқичлари ва йўналишлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, БМТ доирасидаги халқаро стандартларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига имплементация қилиш, Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг барқарор ривожида илм-фан интеграцияси ва ривожланиши масалалари бўйича маърузалар тингланиб, муҳокамалар ўтказилди.

ТДЮ

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech