Ўзбекистон ва Франция парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ПАРИЖ, 7 март. /"Дунё" АА/. Ташриф билан Парижга борган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франция Сенати ва Миллий ассамблеясида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Франция – Марказий Осиё" парламентлараро гуруҳи раҳбари Эрве Морей бошчилигидаги сенаторлар ва "Франция – Марказий Осиё" парламентлараро гуруҳи раҳбари Натали Сер бошчилигидаги Миллий ассамблея депутатлари билан учрашувлар чоғида Ўзбекистон-Франция парламентлараро алоқаларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчилик ва қонун устуворлигини таъминлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Парламентлараро ҳамкорлик Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланди.

Франция парламентарийлари икки давлат раҳбарларининг 2022 ва 2023 йилларда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалий амалга ошириш бўйича фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech