Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг 1 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши айни шу мавзуга бағишланди, дейилади parliament.gov.uz хабарида.
Йиғилишда фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаси қабул қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга, соҳадаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга хизмат қилиши, бу ўз навбатида мамлакатимизда барча ислоҳотларнинг негизи ҳисобланувчи “Инсон қадри учун” тамойилига тўлиқ мослиги қайд этилди. Қизғин баҳс-мунозаралар якунида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф-тавсиялар берилди ва лойиҳа қўллаб-қувватланди.
Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишиларидан бири ҳисобланиши таъкидланди.
Мазкур йўналишда фуқароларимиз, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, сифатли таълим олиши учун бошқа шахслар билан тенг имкониятлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқалар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланиш;
- суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида иштирок этиш;
- ушбу шахсларнинг бошқалар билан тенг равишда жамият ва давлат сиёсий ҳаётида бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш;
- шу жумладан, сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш ҳуқуқлари кафолатланмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасини тайёрлаган ишчи гуруҳ таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ҳам бор.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.04.2024
- Кўришлар: 1964
- Чоп этиш