Инсон ҳуқуқларининг долзарб муаммолари

17 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида шу мавзуда ўқув машғулоти ташкил этилди.  Унда Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетининг 40 нафар талабаси иштирок этди. Сайёр машғулот Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурига мувофиқ ўтказилди. Бўлажак ҳуқуқшунослар Миллий марказнинг юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳимоя қилиш, инсон қадр-қимматини янада ошириш борасида олиб бораётган фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Талабаларга Миллий марказнинг ташкил этилиши, асосий фаолият йўналишлари, миллий маърузаларни тайёрлаш механизмлари билан боғлиқ маълумотлар етказилди. Хорижий экспертларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир тавсиялари билан ишлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари хусусида ҳам зарур ахборот тақдим этилди.

Шунингдек, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича узоқ муддатли стратегия қабул қилингани таъкидланди. Айни стратегия, биринчидан, ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига; иккинчидан, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига; учинчидан, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинги ҳамда халқаро индекслардаги мавқеи яхшиланишга хизмат қилмоқда.

Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech