Инсон ҳуқуқлари ва сиёсатшунослик

19 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан биргаликда  Академиянинг бакалавриат босқичи талабалари учун дебат-клубларга старт берилди. Тегишли соҳалар мутахассислари иштирокидаги ушбу тизимли тадбирлар ўқув, илмий-амалий ва ахборот-маърифий йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Дебат-клубнинг илк мулоқоти “Инсон ҳуқуқлари ва сиёсатшунослик” мавзусига бағишланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов тадбирни очиб берар экан, илмий одобга асосланган бундай маърифий мунозаралар талабаларнинг юридик соҳадаги билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Иштирокчилар бу каби тўгаракларнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамиятига юқори баҳо бердилар. Дебат-клуб доирасидаги очиқ мулоқотлар талаба-ёшларнинг назарияни амалиёт билан уйғунликда ўзлаштиришларида қўл келишига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech