19 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Миллий маркази таянч докторанти Шаҳло Сафаровага 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олганлик ҳақидаги дипломни топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва кенгайтириш борасида изчил ишлар йўлга қўйилгани қайд этилди. Бу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар билан ўзаро ҳамкорлик яхши қўйилгани таъкидланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 20.04.2024
- Кўришлар: 1668
- Чоп этиш