"L’Ouzbékistan “Perle de l’Asie centrale" – Ўзбекистондаги ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар француз адиби талқинида

"L’Ouzbékistan “Perle de l’Asie centrale" – Ўзбекистондаги ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар француз адиби талқинида

27-28 апрель кунлари давом этган IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада француз тилида тайёрланган “Ўзбекистон – Марказий Осиё марвариди” (L’Ouzbékistan «Perle de l’Asie centrale») номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Муаллиф – Швейцариялик дипломат ва давлат арбоби, АҚШ, Италия, Тунис, БАА, Франция каби мамлакатларнинг маданий-гуманитар ва савдо муносабатларининг тараққиётига қўшган ҳиссаси учун давлат ва фахрий мукофотлар соҳиби, Женева дипломатик доира (Cercle Diplomatique Genève) раиси Робер Блюм.

Китоб Европадаги машҳур нашриёт “Atar Roto Presse SA”да чоп этилган.

Агентлик директори А.Ходжаев ушбу асар яратилиши ҳақида тўхталар экан, хусусан қуйидагиларни таъкидлади: – 2023 йил декабрь ойида Францияда “Ўзбекистон: Марказий Осиё марвариди” китобининг тақдимоти бўлиб ўтган. Унда муаллиф “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатни янада адолатли, мустақил, дунёвий ва фаровон бўлишига хизмат қилади. Ушбу китоб француз тилида сўзлашувчи жамиятга Ўзбекистон, унинг бой маданияти ва улкан салоҳияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради”, деган эди.

Маълумот учун, “Atar Roto Presse SA” нашриёт уйига 1896 йилда Женева шаҳрида асос солинган. 1905 йилда “Atar” номи билан полиграфик брендга айланган.

Нашриёт уйининг устувор йўналишларидан бири – атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан ёндашиш орқали экологик қадриятларга содиқ қолишдир.

“Ўзбекистон: Марказий Осиё марвариди” номли китоб ҳам айнан ушбу қоидаларга риоя қилинган ҳолда энг экологик тоза материал ва жараёнлардан фойдаланган ҳолда нашр этилган.

Китоб ўзига хос Европача усулда саҳифаланган бўлиб, ундаги тасвир ва матнлар миллий колоритимизни юқори савияда ифодалай олган. Унда Ўзбекистон халқининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий ва маърифий соҳаларидаги ўзгаришлари баён этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech