Эрве Жювен, Европа парламенти аъзоси:
– Бу Ўзбекистонга биринчи келишим. Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат республика, балки минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ўсиши учун муҳим тадбирлигига гувоҳ бўлдим.
Форумда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кўплаб аниқ далиллар келтирилди. Сессияларда ҳам муҳим, қизиқарли масалалар кўтарилди. Хусусан, маданият ва цивилизацияларга ҳурмат, халқ манфаатини ҳисобга олган ҳолда халқаро муносабатлар ва савдода ишончни сақлаш каби мавзулар эътиборимни тортди.
“Буюк ипак йўлининг тикланиши” номли давра суҳбатида шахсан иштирок этдим. Сўнгги 2000 йил ичида Ғарбий Хитой ва Шарқий Европа ўртасида Ипак йўли барпо этган қадимги савдогарлар, тадқиқотчилар ҳақида жуда қизиқарли маърузаларни қизиқиш билан тингладим. Тинчликни сақлаш, цивилизациялар маданиятини ҳурмат қилиш, бошқа давлатлар ички сиёсатига аралашмаслик, мустамлака қилишга уринмаслик, халқларнинг бир-бирини ҳурмат қилиши кераклиги ҳақида фактлар барқарор халқаро ҳамкорлик учун жуда муҳим.
Биз глобаллашувга янги туртки беришимиз керак, маданиятлар, цивилизациялар ўртасидаги мулоқотда, биринчи навбатда, ўзаро ҳурматга асосланган янги йўл топишимиз керак. Тушунмовчиликдан қочиш лозим. Айни фикрларни сессиядаги маърузамда ҳам келтирдим.
Тадбир турли мавзуларни қамраб олди. Бутун дунёдан ишбилармон доира вакиллари ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича самарали, фойдали келишувларга эришди.
Гўзал Сатторова, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА
- Қўшилди: 07.05.2024
- Кўришлар: 1342
- Чоп этиш